“Астон Вилла” бош мураббийи Тим Шервуд ҳужумчи Кристиан Бентекенинг ушбу ёзда “Ливерпул”га ўтишига ишонмаяпти. Бирмингем клуби 24 ёшли бельгиялик футболчини 30 миллион фунтдан кам нархга сотмоқчи эмас.
“Менимча, у жамоада қолса керак. Ўзи усиз ҳам “Ливерпул”да олти ёки еттита ҳужумчи бор. Тўғри, уларга қанча форвард кераклигини мен аниқ билмайман. Аммо шу нарса аниқки, Кристиан ажойиб ўйинчи ва биз уни таркибда сақлаб қолмоқчимиз.
Агар кимдир унинг товон пулини тўлашга рози бўлса, биз ҳеч нима қилолмаймиз", - дейди Шервуд.