"Реал" бош мураббийи Рафаэл Бенитес "Рома"га қарши кечган ўртоқлик ўйинидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйинда етарлича ижобий ҳолатлар кузатилди: жамоа рақибга яхши босим ўтказди ва кўп вазиятлар яратди, фақат уларни эҳтиёткорлик билан тақдирини ҳал қилиш керак.
Энг ижобий ҳолатдан бири, футболчилар рақибга моҳирона "прессинг" қўллашди, тартибли ҳаракат қилишди ва тез-тез тўпни олиб қўйишди. Биринчи бўлимда биз кўпроқ тўп назоратини ушлаб турдик, иккинчи бўлимда эса биз шиддат қўшдик.
Танланган схема футболчиларни майдон бўйлаб қандай ҳаракат қилишни аниқлаштириб беради. Ўртоқлик ўйинида бир ўйинчини алоҳида ажратиб кўрсатиш арзимайди, албатта. Ўйлайманки, жамоа ўзини кучли рақиб сифатида кўрсатди", - дейди Бенитес.