"Реал" бош мураббийи Рафаэл Бенитес "Рома"га қарши ўйиндан сўнг жамоа дарвозабони Кейлор Навас ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кейлор Навас ўйинда чиройли сейвларни амалга оширди, ҳа биз ўтган йил мундиалда ўзини кўрсатган энг яхши икки дарвозабондан бирини яна қайта кўрдик", - дейди Бенитес.
Жамоага эса куни кеча Кико Касиля таклиф этилди, Кико мураббийга ҳам маъқул. Кўпчилик биринчи рақамли дарвозабон Навас, иккинчиси Касийла бўлишини башорат қилмоқда. Аммо Бенитезнинг ўзи якуний тўхтамга келмади.