Ҳозирда "Манчестер Сити"да фаолиятини давом эттираётган "Реал"нинг собиқ бош мураббийи Мануэл Пеллегрини клубнинг Икер Касильясни "Порту"га қўйиб юборгани тўғрисидаги қарорига ўз фикрини билдирди.
"Мен Касильяс "Реал"дан кетганидан кейин хафа бўлдим. Хайрлашув маросими яхши кўринишда ташкилаштирилмади. Касиляс - бу топ-даражадаги ўйинчи", - дейди Пелегринни.