"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Войцех Шеснининг "Рома"на ўтишга яқин турганини тасдиқлади.
"Шесни яқин орада ўтказиладиган учрашувларда иштирок этмайди, чунки "Рома"га кўчиб ўтиши мумкин. Гап унинг ижараси ҳақида кетаяпти. Биз музокаралар олиб боряпмиз, лекин ҳали келишувга эришганимиз йўқ", - дйейди Венгер.