Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Севинч” футболчи қизларидан яна терма жамоага таклиф этилди

Баҳо:
+1 | -

Шу йилнинг 16-26 сентябрь кунлари Малайзияда аёллар ўртасида футзал (мини футбол) бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Мамлакатимизнинг ушбу футбол тури бўйича терма жамоасига таниқли мутахасис Аваз Мақсумов бош мураббийлик қилмоқда.

Ушбу мутахасис “Севинч” жамоасидан етти нафар футболчи қизларимизни чемпионат олдидан тайёргарлик йиғинига таклиф этди, булар: Зебо Жўраева, Маҳлиё Сарикова, Танзила Зарбиева, Матлуба Абдирасулова, Маҳлиё Юсупова, Саида Хандамова, Феруза Турдибоевалардир.

Аваз Мақсумов қўл остидаги мазкур терма жамоа аъзолари 10 август куни Тошкентда йиғилишади ва қисқа муддатли йиғин ташкил этиш ҳам режага киритилган. 14 август куни эса улар Тошкентдан  Эронннинг Теҳрон шаҳрига жўнаб кетишади ва 21 августгача у ерда бўлишади.

Шу вақт оралиғида футзал бўйича аёлларимиз терма жамоаси Теҳрон шаҳрида  футзал бўйича Эрон аёллар терма жамоаси билан уч марта назорат учрашувини ўтказишади. Эслатиб ўтамиз, Эронликлар қитъамиз чемпионатида беш марта футзал бўйича чемпионликни қўлга киритишган.

Терма жамоамиз футболчи қизларига омадлар тилаб қоламиз.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 13:49, 25.07.2015.
Ўқилди: 3243 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.