"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс ҳужумчи Кристиан Бентеке билан шартнома имзоланганига муносабат билдирди.
"Бентеке осонлик билан "Ливерпуль" ўйинига киришиб кетади. Менда бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Кўпчилик ушбу трансферни хато деб ҳисоблаётганидан хабарим бор, аммо вақти келиб улар янглишаётганларини тушуниб етишади.
Бу ҳужумчи бизга 100 фоиз мос келади. У "Ливерпуль" ўйинини тўлдиради ва кучайтиради. Кристиан ўзининг юқори жисмоний тайёргарлиги туфайли тўпни ўзида яхши сақлаб туради. Бундан ташқари у юқори техника соҳиби ҳам.
Бентеке ажойиб тезликка ҳам эга ва қарши ҳужумларда ўта самарали ўйнайди. Унинг жамоамизга фойда келтиришига аниқ ишонаман”, - дея euro-football.ru Liverpool Echo нашрига таяниб Рожерснинг сўзларини келтиради.