"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Жек Уилшер учун янги мавсум ҳал қилувчи аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Мураббий футболчини ҳужум ташкил қилишда синаб кўрмоқчи.
"Бу мавсум Уилшер учун ҳал қилувчи бўлади. Умид қиламанки, у мавсумни жароҳатларсиз ва муаммоларсиз ўтказа олади. У "Арсенал"га ғалабаларга эришишда ёрдам бериши керак. Менимча Уилшер ҳужум ташкил қилишда кўпроқ фойда келтирса керак. Қанотларда ва майдон марказида ўйнайди. Мен учун Жек - майдоннинг якуний қисми футболчиси", - дейди Венгер.