"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, жамоа ривожида янги қадам ташлаш учун янги стадион зарур. Жозе бунинг учун навбатдаги уч йил ичида уй ўйинларини бегона ўйингоҳда ўтказишга ҳам рози.
"Мен "Стэмфорд Бриж"даги ўз ўриндиғимда 98 ўйин ўтказганман ва умид қиламанки, ҳали бу билан тўхтаб қолмайман.
Жамоа янги қадам ташлаши кераклигини биламан. Янги қадам эса — кўпроқ ўринга эга янги "Стэмфорд Бриж" стадиони бўлади.
Бунинг учун маълум вақт жамоа ўз уйини тарк этиши лозим бўлади. Бу яхши эмас, бироқ бошқа танлов бўлмаса, бегона стадионни ўз уйимизга айлантиришга ҳаракат қиламиз", - дейди Моуриньо.