«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал Халқаро чемпионлар кубоги мусобақаси доирасида «Барселона»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (3:1) Маркос Рохо ва Анхель Ди Мария иштирок этмагани борасида қисқача изоҳ бериб ўтди.
«Эшитишимча, Ди Мария ҳали АҚШга учиб келмаган. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Рохо ҳам самолётда йўқ эди. Ди Мария нима учун биз билан бирга эмаслигини билмайман», – дейди ван Гал.
Goal.com маълумотига кўра, Рохо паспорт билан боғлиқ муаммолар туфайли авиарейсга чиқа олмаган.