“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия премьер-лигаси бош соврини учун сўнгги йилларда кечаётган кураш ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
“Клубга Абрамович жаноблари келган вақтда, “Челси” совринларни сотиб оларди. Энди улар (яъни “Челси”нинг рақобатчилари “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”) совринларни сотиб олишмоқда. Ҳаммаси шундай қилаяпти.
Ўз навбатида биз ҳам рақиблар билан тенг кураш олиб боришимиз учун кучли бўлишмиз ва гарчи жиддий пулимиз бўлмаса ҳам уларни енгишга уринишимиз лозим”, – дея португалиялик мураббий сўзларини келтиради Sports.ru.