Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Арсенал» тарихидаги энг яхши трансферлар ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби сўнгги пайтларда трансферлар учун яхшигина пул ажрата бошлади. Биз «канонирлар» тарихидаги энг яхши 5 та трансфер ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Теьри Анри «Ювентус»дан 7,5 млн.евро (1999-йил)
1999-йили «канонирлар» раҳбарияти клуб тарихидаги энг фойдали трансферга қўл уришди. «Ювентус»дан француз ҳужумчиси Теьри Анри 7,5 млн.евро эвазига ҳарид қилинди. Анри ўзи учун сарфланган пулларни ортиғи билан бажарди. У «Арсенал» учун 377 учрашувда 228 та гол киритишга муваффақ бўлди. Шунингдек жамоаси билан Англия чемпионати, кубоги ва суперкубокларида зафар қучди.

2. Деннис Бергкамп. «Интер»дан 7,5 млн.евро (1995-йил)
«Арсенал» 1995-йилда «Интер»дан голландиялик «учмас голланд» Бергкампни 7,5 млн.евро эвазига сотиб олди. Деннис самолётда учишдан қўрққанлиги боис, «канонирлар»нинг бир қанча сафар ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Бергкамп «Арсенал» либосида 425 ўйинда майдонга тушиб, 120 та голга муаллифлик қилган. Ана шу голларнинг ҳар бири санъат асари эди.

3. Патрик Виейра. «Милан»дан 3,5 млн.евро (1996-йил)
Лондонликлар 1 йилдан сўнг Миланнинг бошқа бир клуби «Милан»нинг етакчиларидан бири Патрик Виейрани ҳам ўз сафларига қўшиб олишди. Ушбу ўтиш «Арсенал»га 3,5 млн.еврога тушади. Виейра «канонирлар» сафида фантастик мавсумларни ўтказади. Бергкамп-Анри-Виейра триоси премьер лигада ва еврокубокларда ҳимоячилар учун ҳақиқий бош оғриғига айланишади.

4. Робер Пирес. «Марсел»дан 6 млн.евро (2000-йил)
Венгер «Арсенал» таркибига французларни тўплашни бошлаб юборган эди. Анридан кейин Лондонга Пирес ҳам келди. Робер келганидан кейин, «канонирлар» янада кучайишди. 2004-йилги фантастик мавсум эса Робернинг фаолияти давомидаги энг буюгига айланган эди.

5. Марк Овермас. «Аякс»дан 5,5 млн.евро (1997-йил)

Марк «Аякс»даги омадли мавсумлардан сўнг, ўзини кучли чемпионатларда ҳам синаб кўришга қарор қилди. Бундан эса «Арсенал» унумли фойдаланиб қолди. Иқтидорли ярим ҳимоячи учун клуб 5,5 млн.евронинг баҳридан кечишди. Овермас 3 йил ичида «Канонирлар» сафида 141 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 40 та гол ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячилар учун ажойиб натижа!

Юсупов Фурқат

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:17, 27.07.2015.
Ўқилди: 5120 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.