“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал”нинг трансферлар кам маблағ сарфлаётгани аслида кўп йиллик ёлғон эканини айтиб ўтди. Шунингдек, португалиялик мутахассис Англия премьер-лигаси янги мавсуми ғолиблиги учун “канонирлар” асосий даъвогарлардан бири эканини ҳам таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввал “тўпчилар” устози Арсен Венгер клубнинг бу ёғига пулни беҳуда сарфламай, ўз академияси тарбияланувчиларига эътибор қаратишини гапириб ўтган.
– Агар “Арсенал”нинг охирги уч-тўрт йил ичидаги ҳаражатларини ҳисобласангиз кутилмаган совғага дуч келасиз, – дея Моуриньо сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб “СЭ” нашри. – Қўлингизга калькулятор олиб олинг. Бу менежер учун ҳам, журналист учун ҳам жуда содда, синалган усул бўлиб, ортиқча изоҳларга ҳожат қолмайди. Албатта бу учун холис, ҳалол ва совуққон бўлиш лозим.
– Улар фантастик дарвозабонни сотиб олишди, бу эса ҳар қандай жамоа учун ҳам муҳим харид. Энди бунга Ўзил, Санчес, Чемберс, Дебюшини қўшинг, якунда ҳосил бўлган умумий маблағдан ҳайратга тушасиз. “Арсенал” ажойиб таркибга эга ва клубнинг ажойиб голкипери бор. Улар соврин учун курашишга тайёр. Англияда бешта жамоа бош соврин учун курашади ва уларнинг ҳаммаси ғолиб бўлишни исташмоқда, аммо чемпион битта бўлади. Якунда кимдир Европа Лигасида икки йил ўйнашига тўғри келади. Ҳақиқат шундан иборатки, бешта жамоанинг тўрттаси ЕЧЛда ўйнаши мумкин. Кимдир титулни ютади, кимдир эса Европа Лигасига йўл олади.