Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг рафиқаси Монтсеррат Сеара “қаймоқ ранглиларнинг” собиқ мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида кесатиқ билан гапирди.
Сеара унинг турмуш ўртоғи Бенитес португалиялик мутахассис бошқарган жамоалардан кейин ишлашига тўғри келганига изоҳ бериб ўтди.
“Биз дўстимиз ўзидан кейин қолдираётган хатоларни тузатиш билан шуғулланмоқдамиз”, деб айтди Сеара.
Бенитес ўз вақтида “Интер”, “Челси”да Моуриньодан кейин ишлаган, эндиликда эса “Реал”да ишлашига тўғри келмоқда. Бенитес бошчилигида “Интер” 2010 йилда Италия суперкубоги ва клублараро жаҳон чемпионатини ютган, “Челси” эса 2012/2013 йилларда Европа Лигасида ғолиб бўлган.