"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия Суперкубогида "Челси" устидан қозонилган ғалабанинг (1:0) қадри борасида фикр билдирди.
"Бу ғалаба жуда муҳим эди агар ютқазганимизда, одамлар "Челси" бизни яна ютганлигини гапирар эдилар.
Менинг жамоам бу тўсиқни йўлидан олиб ташлади. Биз "Челси"ни мағлуб эта олишимизни биламиз, бу АПЛ старти олдидан жуда муҳим.
Биз яхши ҳимояландик, гол ўтказишни истамадик, балки буни жуда хоҳлаб юборгандирмиз, аммо энг яхши вазиятлар бизда бўлди.
Бу ғалаба тўғри йўлдан кетаётганимизга ишонишимзга туртки бўлади, футболга бўлган қарашларимизбир хил эканлигидан дарак беради. Жамоада бир-бири учун кураш истаги бор. Келинг, буни сақлаб қолайлик", - дейди Венгер.