Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино ҳужумчи Лионел Месси терма жамоада вақтинчалик тўп сурмасликка қарор қилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этиб чиқди.
"Ҳеч ким дунёнинг энг яхши футболчиси терма жамоада тўп сурмаслиги мумкинлиги ҳақида ўйлашни ҳам истамайди. Аргентинани Мессисиз тасаввур қилиб бўлмайди", - дейди Мартино.