"Милан" клуби бош мураббийи Синиша Михайлович ПСЖ вакили Златан Иброҳимовичнинг "россонери"лар таркибига келиб қўшилиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Мен Иброҳимович ҳақида бирон нарса дея олмайман. Бу ўйинчи натижани ҳал қила оладиганлар сирасига киради. Агар уни қўлга киритадиган бўлсак - феноменал иш қилган бўламиз.
У бизни ғалабалар сари бошлай олади. Агар у "Милан" футболчисига айланса, биз скудеттони ютиб оладиган жиддий рақибга айланамиз", - дейди Михайлович.