Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капеллонинг фикрича, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси майдонда бошқача ҳаракат қилиш учун етарли тажрибага эга.
"Биз унинг техника ва иқтидоридан роҳатланамиз. Энди у ўзининг тажрибасидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бундай мувозанат билан у фаолиятининг охиригача бир темпда ўйнай олиши мумкин. Аммо Мессини жаҳон футболи тарихидаги энг яхши футболчи деб бўлмайди.
Ҳар бир даврнинг ўзини футболчиси бўлган. Аввалига ди Стефано, кейин Пеле, улардан сўнг эса Марадона. Ҳозир Мессининг даври" - дейди Капелло.