Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Довонлару дўнгликларга дўнгган дарвозабонлар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида тоғ келбатли дарвозабонлар кўп. Шундайлардан бири - Икер Касильяс «Реал» сафида машҳурлик достонини битди. Ҳа, «Қироллик клуби» мутасаддилари наздида, у дарвозабон сифатида юксаклик достонини ёзиб тугатди. Шу сабабга кўра, мадридликлар таркибида Касильяс ўрнини Касилья эгаллади. «Челси» сафида чексизлик достонини битган Петр Чех эса энди «Арсенал»да ардоқланмоқда. Аввалдан айтиш мумкинки, у ўтган якшанба оқшоми Жозе Моуриньо юрагини армонларга тўлдирди. «Беназир»нинг курагини ерга теккизолмаётган заҳматкаш Арсен Венгернинг воволойлари кўкка етди, Петр Чехнинг қадами қутлуғ келди ва «Арсенал» - яна бир бор Англия сепуркубоги соҳиби! Демак, бу сафар дарвозабонлар хусусида сўз юритамиз.

Маълумки, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов миллий терма жамоамиз ўқув-йиғин машғулотларига Игнатий Нестеров, Элдорбек Суюнов, Акбар Тўраев, Муроджон Зуҳуров, Сардор Қобулжонов каби дарвозабонларни таклиф қилишган. Аммо кўпроқ Игнатий Нестеровга ишонч билдиришган. Вазият шундай тус олдики, чинакам рақобатга бардош беришларига кўзлари етмаган ёки мураббийлар ишончини қозонишдан умид узишган захира дарвозабонлари ўз устиларида жиддий ишламай қўйишди. Бир вақтлар ака-ука Чановлар Ринат Дасаев соясида юришга рози бўлишгани каби улар ҳам Игнатий Нестеровнинг бу борадаги якка ҳукмронлигига кўнишди. Ҳолбуки, Икер Касильясдек дарвозабон фаолият юритган футбол муҳитида Давид Де Хеа каби мустаҳкам қўриқчи камол топди ва барча имкониятларини намойиш этмоқ ишқида Англияда кўчиб ўтди. Гарчи шу вақт оралиғида «МЮ»нинг ишлари у қадар юришмаган бўлсада, бу ҳолат Де Хеанинг юксалишига халақит бермади. Натижада испаниялик дарвозабон гранд клублар назарига тушди. Германияда Роман Вайденфеллер ва Марк тер Штеген мағрур Мануэль Нойернинг мутлақ соясида қолиб кетишмади. Бугун тер Штегеннинг «Барселона»да Клаудио Браво билан рақобатлашаётгани ҳам бежиз эмас. Шунингдек, Сальваторе Сиригу беназир Жанлуижи Буффон, Юрий Лодигин эса Игорь Акинфеевдан қолишмасликка интилишгани боис, гранд клубларнинг дарвозалари уларга ишониб топширилди. Тоғни кўриб тоғ бўлмоққа интиладиганларгина чўққиларнинг улуғвор юксаклигига муносибдирлар. Залворли тоғлар салобати олдида оёқлари қалтирайдиганлар бир умр замин ташвишлари аро ўралашиб юраверадилар. Фақат қоядек мустаҳкам дарвозабонларгина футбол майдонларида мўъжизалар кўрсатишга қодирдирлар.

Ўзбекистон футбол муҳитида умидли ёш дарвозабонлар қанча кўп чақнашмасин, уларнинг истеъдодлари «ярқ» этиб кўзга ташланмасин, биз ўша ноёб иқтидор соҳибларини улғайган ҳолда учратмаяпмиз. Игнатий Нестеровга билдираётган ортиқча ишонч уларни ерпарчин қилиб ташламоқда. Йўқ, улар қайсидир клубларнинг дарвозаларини қўриқлашмоқда, футбол ҳавосидан нафас олишмоқда, аммо шу марранинг забт этилиши етарли, деб ҳисоблашмоқда. Ўз вақтида Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов миллий терма жамоа миқёсида шу нохушликдан азият чекишганди. Аммо азият чекишсада, муаммони ҳал этишнинг осонроқ йўлини танлашганди. Самвел Бабаян эса сал бошқ­ачароқ йўлдан бормоқда. У Александр Лобанов учун имконият эшикларини очиш ниятида. Агар мураббий Сашанинг фуқаролиги билан боғлиқ муаммони ҳал этишни эпласа, мутахассис ва инсон сифатида футбол жамоатчилигининг алоҳида ҳурматини қозониши аниқ. «Пахтакор» менежери сифатида у бу масала билан шуғулланмаганди. Балки жиддий эҳтиёж сезмагандир. Мана, энди мавриди келди, чоғи. У Александр Лобановнинг армонга айланаётган орзулари рўёбини таъминлашга астойдил бел боғлади. Белни маҳкам боғламаса ҳам бўлмайди. Вақт оз қолди. Ана-мана дегунча, жўжалар саналадиган куз эшик қоқади. Уҳ, бўлажак куз Самвел Бабаян учун йилларга татигулик фаслдир. Очиғи, ҳозир унча-мунча мураббий Самвел Бабаянни ўрнида бўлишни истамаса керак. У айни чоғда улкан ўлжани пойлаган, лекин унга етишмоқ йўлини тополмаётган арслон мисоли безовта. Тўғриси, биз ҳам у билан биргаликда безовталик уммонида сузмоқдамиз.

Бош мураббий жон алфозда яна Александр Гейнрихни таркибга қайтариш хусусида ўйламоқда. Игорь Сергеев - истеъдодли ҳужумчи, бироқ рақиб ҳимоячилари ундан чўчишмайди. Захира ўриндиғида Александр Гейнрих беписанд жилмайиб ўтирса-чи? Аёнки, рақиб жамоа вакиллари у қачон майдонга тушишини ўйлаб, ташвишланишлари мумкин. Агарда Саша 10-15 дақиқа борлиғини бериб тўп сурса-ку, майдон биз учун, хусусан, Самвел Бабаян учун гулистонга айланади. Таассуфки, Сашаси қурғур гоҳо борлиғини бериб тўп суришни истамайди. Эҳтимол, шунинг учундир Самвел Бабаян кичик Саша - Александр Лобановнинг хизматига кўпроқ кўз тикмоқда. Фикримизча, мураббийнинг ишончи ва расмий доирадаги хатти-ҳаракатлари «Пахтакор» дарвозабонидаги янги имконларни очиб юборади. Икки йил муқаддам фидойи мухлисимиз Ғуломжон Ҳамидов билан Лобановнинг дарвозабонлик тақдири тўғрисида фикрлашгандик. «Наҳотки, шундай истеъдодли дарвозабоннинг фаолияти бир клуб доирасида қолиб кетса?!» деб тааж­жубланган ва Греция­га кетиб, фақат «Ираклис» сафида тўп суришга мажбур бўлган Лакис Хазипанагиснинг армонли футбол тарихини эcла­гандик. Хайриятки, Александр Лобановнинг миллий терма жамоамиз сафида ўйнаши масаласи жиддий тарзда ўртага қўйилмоқда. У ҳам бундан илҳомланиб, «Олмалиқ»қа қарши кечган ўйинда ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Евгений Гоголь пенальтидан жуда кучли зарба йўллади. Саша эса зарба йўналишини аниқ топди, фақат мўъжиза туфайли тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Энг муҳими, у иштиёқ билан турди. Таъкидлаш жоизки, иштиёқ бобида «Олмалик» кипери Умид Хонимқулов Сашадан сира қолишмади. Петр Чехнинг «Арсенал»даги дебюти «Уэмбли»ни ёритган бўлса, Валерий Фомичёвнинг «Олмалиқ»даги фаолияти қизил карточка олиш билан бошланди. Умид Хонимқулов эса вазиятдан унумли фойдаланди ва мухлислару мутахассислар эътиборини қозонди. Ёш дарвозабонлар ундан ўрнак олишса арзийди.

Дарвоқе, ёш киперларимиз Синиша Михайловичнинг «Реал»га қарши учрашувда 16 яшар Жанлуижи Доннаруммани майдонга туширганини кўришгандир, балки. Тўғри, у Карвахаль, Иско, Начо, Хесе каби соқолдорларнинг важоҳатидан бироз ўзини йўқотди ва уларнинг пенальти тепишларидан ҳайратланиб, ҳаракатсиз тураверди. Лекин мулойимбашара Тони Крооснинг зарбасини тўсди. Айнан унинг «сейв»и туфайли пенальтилар сериясида «интрига» кучайди. Ҳа, дарвозабонлар дуэлида Касилья ғолиб чиқди. Синиша Михайлович эса ёш кипернинг юрагидаги оловни алангалатди. Қойил! У «Милан» дарвозасини 16 ёшли ўспиринга ишонди. Ҳа, еврофутбол қайсидир маънода таваккаллар эвазига ҳам ривожланади. Акс ҳолда, Кейсуке Хонда тўпни шунчаки, думалатиб Касильяни доғда қолдирмасди. Қарангки, Фигули ҳам Икер Ка­си­лья­с­ни шундай усулда алдай билди. Ҳеч бир чўчимай, ажойиб хотиржамлик билан кучли дарвозабонларни алдашади-я азаматлар. Баъзан ўша футболчиларда асабнинг ўзи бўлмаса керак, деб ўйлайсан киши. Ҳолбуки, уларнинг асаблари бизникидан нозик ва инжа. Фарқи шундаки, профессионаллар асабини юксак маҳорат асрайди. Фақат ва фақат ҳеч бир манфаатсиз майдонда тўкилган терларгина футболчи ва унинг асабини турли кўргуликлардан қутқаради. Етакчилар сафида бўлишга даъво қилаётган «Нефтчи»нинг «Шўртан»дан йирик ҳисобда енгилиши эса соғлом асабни ҳам издан чиқаради, холос.

Самвел Бабаян бугун асаблар футболида ғолиб чиқишга орзуманд. Бу борада биз ҳам унга ҳамроҳмиз.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:11, 05.08.2015.
Ўқилди: 5438 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.