Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

17-тур превьюси: "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 17-турида жамоамиз "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

 

Қўқонликлар билан сафарда ўтган беллашувда "Пахтакор" дуранг ўйнаганди. Шу сабабли Тошкентдаги ўйинда футболчиларимиз ишқибозларни ғалаба билан хурсанд этиш одатдагидек бор кучларини ишга солишлари табиий. Рақиб таркибида ёзги танаффус даврида катта ўзгаришлар рўй бермади.

Жамоалар олий лигада 19 бор тўқнаш келишган. Жамоамиз 11 марта ғолиб бўлган, 3та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида устунлик “Пахтакор” тарафида - 55:32.

Бу жамоаларнинг Тошкентда ўтган ўйинларида “Пахтакор” 8 бор зафар қучган. “Қўқон-1912” фақат бир марта (1994 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.

 

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ёшлар таркиблари беллашуви 7 август, жума куни Қибрайдаги стадионда соат 17:30да бошланади. Асосий жамоалар баҳси 8 август, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 19:00да старт олади.

Ўйинга чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

 

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912"

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Ришат Нўъмонов (Тошкент), Игорь Худойдотов (Тошкент).

Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 10:15, 07.08.2015.
Ўқилди: 3033 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик