Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Аёл боксчиларимиз илк марта Осиё чемпионатида финалга йўл олишди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Уланчаб шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал жанглари бўлиб ўтди ва икки нафар боксчимиз мазкур мусобақанинг олтин медаллари учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Жангларга тўхталадиган бўлсак, -69 кг. вазн тоифасида Шахноза Низамова хитой тайпейилик Ву Пей-Йига ҳеч қандай имконият қолдирмай, 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, +81 кг.да рингга кўтарилган Гўзал Исматова муддатидан олдин рақибаси қозоғистонлик Ляззат Кунгейбаевани таслим этишнинг уддасидан чиқиб, финалга йўл олди.

Яна икки нафар боксчимиз Ёдгорой Мирзаева (-57 кг.) ва Дилнавоз Норхўжаева (-81 кг.) ўз юришларини мазкур босқичда тўхтатиб, турнирнинг бронза медалларига сазовор бўлишди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:40, 13.08.2015.
Ўқилди: 3974 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик