"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания Супкркубоги учун "Атлетико"га қарши биринчи учрашувдаги йирик мағлубиятдан сўнг (0:4) фикрларини билдирди.
"Бугун "Барселона"нинг энг яхши таркиби эмасди ва баъзи вазиятларда омаддимиз келмади. Умуман яхши эпизодлар ҳамбўлди. Жавоб учрашувида реванш ва тўрт гол фақини йўқ қилиш ҳақида ўйлаш нокамтарлик деб деб билмайман. Агар Европада бундай гандикапни ютишга қодир жамоа бўлса - бу "Барселона"дир. (гандикап - спорт мусобақаларида кучсиз қатнашчига имкониятларни тенглаштириш учун бериладиган устунлик - std.uz).
Ўзимизни оқлайдиган вақт эмас. Бизўйинмизни яхшилашимиз керак. Ҳисобни ўзгартира олмайсан. Душанба куни трибуналар бизни олдинга бошлайди ва биз мухлисларимиз олдида ўзимизга келамиз. Бизга тезкор гол керак", - дейди Луис Энрике.