"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Роджерс трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бир қатор ўйинчиларнинг сотилишига умид қилмоқда.
Булар қаторида Марио Балотелли, Лукас Лейва, Фабио Борини ва Хосе Энрике бор.
"Албатта, трансферлар бўлади. Вазият осон эмас, ой охирида ойна ёпилади. Биз ишонмаётган футболчилар клубни тарк этадилар, деб умид қиламан. Бизга ўйнамайдиганлар, ҳатто захирада ўтирмайдиганлар керак эмас. Бизда ҳар ким исталган вақтда рақиб билан жанг қилишга тайёр бўлиши керак", - дейди Роджерс.