Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Отабек Ҳайдаровнинг "дубли" уч очколи "тош босди"

Баҳо:
+ | -

“Қўқон-1912” жамоаси олдинги икки турда мамлакатнинг гранд жамоаларидан мағлубиятга учраганди эди. Бу сафар Рустам Абдуллаев шогирдлари сафардан муҳим ғалаба билан қайтишди.

Жамоаларнинг нечани ўринда бўлишидан қатъий назар водий дербилари ҳар доим кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтади. Бунга Андижонда бўлиб ўтган учрашув ҳам исбот бўла олади. Ҳар икки жамоа бугунга қадар 14 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган эди. Мазкур баҳсдаги ғалаба жамоалардан бирини аутсайдерлар қаторидан бироз узоқлаштираради. Буни ҳис этган жамоалар илк дақиқаларданоқ ҳужумга зўр беришди.

Учрашувнинг 18-дақиқаси меҳмонлар учун омадли келди. Қўқонлик футбол мухлисларининг ёқимтойи бўлган Отабек Ҳайдаров ҳисобни очишга эришди.

20-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятгп эга бўлишди. Анвар Бердиевнинг зарбасидан кейин қайтган, тўпга Аъзамов зарба бера олмади.

33-дақиқа. Отабек Ҳайдаров узоқ масофадан дарвозани ишғол қилиб дублни қайд этди. Шундан кейин андижонликларда ҳам гол уриш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Шундай ҳамлалардан бири рақиб дарвозасининг нишонга олиниши билан тугади. Биринчи бўлим якунланиши арафасида кўплаб имкониятга эга бўлган Анвар Бердиев ниҳоят ўз мақсадига эришди ва Баклановни доғда қолдирди. Айтиш жоизки, Бердиев “Андижон” сафидаги дебютини гол билан нишонлади.

Дастлабки 45 дақиқаликда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби ҳужумкор руҳда бошланди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга зўр беришган бўлишса, меҳмонлар қарши ҳужумдан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишди. Ҳужумларнинг бирида Носир Отақўзиев ҳисобни ошириши мумкин эди. Аммо ҳужумчимизга бироз омад етишмади.

Кейинги дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳам ҳужумларни самарали якунлай олишмади ва жамоамиз сафарда муҳим ғалаба билан қайтди.

Айтиш жоизки, бугунги учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси ҳимоячилари ишончли тўп суришди.

Жамоамиз ушбу ғалабадан кейин ўз очколари сонини 17 тага етказиб олди ва 12-ўринга мустаҳкам жойлашди. “Қўқон-1912”нинг навбатдаги ўйини 26 август куни “Олмалиқ”қа қарши кечади. Ўйин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Олий лига

19-тур

«Андижон» (Андижон) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 1:2 (1:2)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент). С. Шоюсупов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Д. Каримов (Тошкент)

Голлар: Отабек Ҳайдаров 18, - 0:1. Отабек Ҳайдаров 33, - 0:2. Анвар Бердиев 45+1, - 1:2.

"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 5.Иқбол Бобохонов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Асқар Жадигеров (11.Абдумалик Абдуллаев, 46), 13.Анвар Бердиев, 18.Рустам Аъзамов, 21.Жавлон Гусейнов (55.Асрор Раҳмонов, 65), 23.Санжар Асқаралиев, 30.Абдуллоҳ Олимов (28.Расул Раҳмонов, 36).

Захира: 1.Элдор Исабоев, 8.Шукур Жумабоев, 9.Лочин Солиев, 67.Фарҳод Бекмуродов.

"Қўқон-1912": 16.Андрей Бакланов, 5.Жалил Кимсанов, 6.Баҳодир Акрамов, 9.Носир Отақўзиев (28.Алексей Николаев, 60), 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Дониёр Усмонов, (8.Нодир Қўзибоев 82), 18.Сардор Эминов, 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан, 49.Илҳом Комилов, 91.Отабек Ҳайдаров (22.Ориф Мамажонов, 75).

Захира: 12.Азиз Ашуров, 17.Азиз Тўхтабоев, 55.Ойбек Нурбоев, 88.Суҳроб Қобилов.

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 14:07, 22.08.2015.
Ўқилди: 3438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.