Лондоннинг "Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз шогирдлари кўрсатаётган ўйиндан норозилигини, жамоа ўта қониқарсиз натижалар кўрсатаётганини билдириб ўтди.
Жамоа охирги 17 мавсум давомидаги энг ёмон стартни амалга оширгач, мураббий ўзининг жамоадаги ишидан қониқмаётгани ҳақида гапирган.
"Мен жамоадаги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан норозиман: Иванович ҳам, Гари Кэхилл ҳам, Жон Терри, Сесар Аспиликуэта, Эден Азар, Фабрегас, Матич. Ўзимнинг ҳолатимдан ҳам қониқиш ҳосил қилмаяпман. Мен ҳар куни спорт залига бораман, лекин бу фойда бермаяпти", дейди у Mirror нашрига берган интервьюсида.
Мураббий жамоанинг техник ва жисмоний тайёргарлигини ошириб, ўйин услубини ўзгартириш зарурати пайдо бўлгани ҳақида гапирган. У ҳали барчасини тўғрилашга вақт борлигини қўшимча қилган.
Қайд этиш керакки, "Челси" 20 август куни "Барселона"дан Педро Родригесни 30 млн евро эвазига трансфер қилди. Жамоанинг янги аъзоси айни вақтда машғулотларга қўшилган.
Маълумот учун, АПЛнинг ўтган икки тури натижаларига кўра, "Челси" 1 очко тўплаган ҳолда 16 поғонада жойлашган. Лондонликлар 1 турда "Суонси" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди, иккинчи турда эса "Манчестер Сити"дан 0:3 ҳисобида мағлубият қабул қилиб олинди. Жамоа 3 турни 23 августда "Вест Бромвич"га қарши ўтказади.