"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Примеранинг биринчи турида "Спортинг"га қарши учрашувдан сўнг (0:0) фикрларини билдирди.
"Жамоа иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилди. Танаффусдан сўнг "Реал" ўз характери ва кучли томонларини кўрсатди. Аммо бизга охирги пас ва ҳал қилувчи зарба етишмади.
"Спортинг"да узоқ вақтдан буён бирга тўп суриб келаётган футболчилар бор, бизга осон бўлмади. Жамоанинг ўйин схемаси яхши шаклланган.
Биз олдинда бўш ҳудудлар топишимиз керак эди. Ҳужумда кўп футболчимиз қатнашди, аммо бўш ҳудуд топилмади.
Келажакка оптимистик руғ билан қарайман, бу фақат бошланиши", - дейди Бенитес.