"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг 3-турида "Ливерпуль" билан учрашувдан сўнг (0:0) ҳакамлардан норози бўлди.
"Биринчи бўлимда "Ливерпуль"да вазиятлар бўлди, аммо иккинчи бўлимда ҳеч нарса қила олмади. Биз бутун ўйин давоомида имкониятлар яратдик. Бизнинг омадимиз келмади, чунки тоза голимизни нимагадир ҳисоблашмади.
Биринчи бўлимда ҳимоямизда ёмон ўйнадик, иккинчи бўлимда ўйин яхшиланди. Яратаган вазиятларимиз ғалаба учун етарли бўлар эди, рақибга ҳам тан бериш керак. Биз вазиятлар яратдик, ҳужум қилдик, Аммо "Ливерпуль" ҳимояда яхши ўйнади.
Биз тоза гол урган эдик, аммо уни ҳисоблашмади. Мен бунга қарши ҳеч нарса қила олмайман. Ҳакам шунчаки тоза голни ҳисобламади. Бу сизга ёқадими, йўқми, аммо бу факт", - дейди Венгер.