“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария ва колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао нима сабабдан жамоа ўйинига мослашиб кета олмаганларини тушунтириб ўтди.
“Юқори савияли футболчиларнинг сотиб олиниши муваффақият калити бўла олмайди. “Манчестер Юнайтед”дек клубда олдиндан бир нарсани башорат қилиш қийин.
Масалан, Ди Мария ва Фалькао клуб фалсафасига мослаша олишмади. Бу каби омадсиз трансферлар футболда кўп учраб туради”, - дея ван Гал сўзларини келтиради Bombardir.ru.