Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

“Нефтчи” учун вазифа ўзгаргани йўқ!

Баҳо:
+ | -

26 август 2015. 18:00. Муборак шаҳри.

Баҳром Вафоев номидаги стадион.

 

20 - тур. «МАШЪАЛ» (Муборак) – «НЕФТЧИ» (Фарғона)
 

Бош ҳакам: М. Муҳамедов (Тошкент вил.)

Ассистентлар: Н. Рўзимов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Тошкент)

Заҳирадаги ҳакам: В. Лушин (Гулистон),

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).


ЎзПФЛ вакили: 

 

Таҳминий таркиб.

"НЕФТЧИ": №30. Евгений Черемисин, №3. Шукурали Пўлатов, №5. Баҳтиёр Ёқубов, 7. Мансур Саидов, №8. Акмал Холматов, №10. Мурод Бобожонов, №20. Дилёрбек Эрматов, №21. Шерзод Ҳакимов, №22. Рўзимбой Аҳмедов, №32. Жаҳонгир Меҳмонов, №33. Сардор Раҳмонов,

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, №18. Жавоҳир Расулов, №44. Умид Қодиров.  №15. Адриан Кашкавал, №38. Аббос Махсталиев, №26.Отабек Исроилов, №13.Зокиржон Нурматов,

 

 

“НЕФТЧИ” УЧУН ВАЗИФА ЎЗГАРГАНИ ЙЎҚ !

 

     Учта аламли мағлубиятидан сўнг, “Нефтчи” ўз муҳлислари олдида албатда реабилитация бўлиши, яъни бу даҳшатли ўйинлар фавқулодда, кутилмаганда бўлгани ва бошқа қайтарилмаслигини исботлаши керак эди.  Футбол фарғоналик ишкивозлар  учун ор, номус, виждон, ўзлик, ва керак бўлса, ҳаёт мазмунидир. Мустақилликнинг илк йилларидан “Нефтчи” мамлакатимиз футболининг флагмани, пешқадами бўлган ва кўп йиллар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда, ўзига яраша ҳурматга эга бўлган жамоа муҳлислари, сўнгги уч-тўрт йил ичида кризисга учраб, беқарорлик кирдобига кириб кетди жамоасидан бу йил  катта ўзгаришлар кутганди. Чемпионатнинг биринчи даврасидаги муносиб ўйинлари билан  ишқибозлар қалбида  умид учқунларини пайдо қилган “Нефтчи”,  иккинчи даврада кутилмаганда суст, мазмунсиз  ўйинлари билан барчанинг орзуларини йўққа чиқаришга сал қолди. Яхшики, бир амаллаб “Металлург” устидан қозонилган ғалаб, бироз бўлса ҳам муҳлисларни қувонтирди. Энди, “қора” кунлар ортда қолганлигини мураббийлар штаби ва футболчилар исбот қилишлари керак бўлади.     

Тўғри “Маъшал” сўнг ўйинларни кўтаринки руҳда олиб бормоқда. Биргина сўнги турда Олмалиқда эришилгоан ғалабани мисол қилиб келтириш кифоя. Лекин, биз орзу қилган “Нефтчи” хеч кимдан кам эмаслигини исбот қила оладиган жамоа бўлиши керак ва ҳар қандай мамлакатимиз жамоасини ташвишига айланиши керак. Биринчи даврадан кейин мамлакатимизнинг барча жамоалари Фарғоналиклардан ҳайиқиб қолишган ва ҳатто дуранг натижани ҳам катта байрамга айлантиришарди. Жамоа бирданига қандайдир бир ой ичида ўйгариб қолишига ишониш қийин, чунки жамоани муҳим ўйинчилардан хеч бири тарк этгани йўқ ва жароҳат олгани йўқ.

Умид қиламизки, жамоамиз ўзининг Ўзбекистон чемпионатидаги 700-ўйини муносиб ўтказиб, барча муҳлисларини хурсанд қилади. Омад ва  Ғалаба сенг ҳамиша ёр бўлсин, қадирдон –“НЕФТЧИ”!!!     

                                                                                                                                     

    Энди “Маъшал” –  “Нефтчи” жамоаларининг ўзаро учрашувлари хақидаги маълумотларни кўриб чиқайлик.

  Жамоалар      Ў     Ю     Д    М            Т/Ф            О

1.НЕФТЧИ        29    19    1     9       54+27=+27    58   

2.МАЪШАЛ      29     9     1    19       27–54=- 27    28   

     Фарғоналиклар Ўзбекистон чемпионатида Муборакда кечган 14та учрашувнинг 8тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 6 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган.


Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув натижалари


12.09.2014 «Машъал» - «Нефтчи» 1:0
22.09.2012 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
10.06.2011 «Машъал» - «Нефтчи» 3:2
16.10.2010 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
02.04.2009 «Машъал» -«Нефтчи» 1:2
 

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:17, 26.08.2015.
Ўқилди: 3005 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.