Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: “Тўпни назорат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик”

Баҳо:
+ | -

“Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжумани биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Ўтган турда ўз майдонимизда “Бухоро” қарши ўйинда қимматли икки очкони бой бергандик, — дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. — Бугунги ўйинда фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушдик. Учрашув давомида тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қилдик ва шунинг эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик, деб ўйлайман. “Қизилқум” жамоаси ўйини ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Улардаги шижоатга ҳавасим келди. Бир сўз билан айтганда, Навоийдаги учрашувда томошабинлар ҳам ҳужумкор ва кескин футболга гувоҳ бўлдилар.

Илҳом Шомуродов жароҳати туфайли “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборганди. Бугун унинг майдонга қайтиши жамоамиз ўйинини кучайтирганлиги шубҳасиз.Чемпионатда кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши мухлисларимизга ҳам ёқяпти, деб ўйлайман. Кейинги пайтда қайд этилаётган натижалардан кўриниб турибдики, ҳали чемпионат охирламасдан туриб совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар алоҳида ажралиб қолишмоқда. Биз қолган учрашувларда ҳам фақат мухлисларни қувонтириш ва юқори ўринлар учун курашиш мақсадида майдонга чиқишга интиламиз.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 11:06, 27.08.2015.
Ўқилди: 3502 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик