Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жамшид Саидов: "Бизни элитадан чиқариб юборишга шошилманг"

Баҳо:
+ | -

"Бухоро”-“Андижон” (2:1) учрашуви якунлангач, матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

“Ўйинимиз ёмон чиқмади. Жуда ҳаяжонли учрашув гувоҳига айландик. Афсус яна ўша ҳолат, имкониятларимиздан унумли фойдалана олмаяпмиз. Шунча голли вазиятларни вужудга келтириб, фақатгина иккита гол билан чекланиб қолдик. Футболдаги “сен урмасанг, сенга уришади” нақли бугун яна исботини топишига оз қолди. Худога шкур, ғалаба қозона олдик, насиб қилса бу сўнгги ғалаба бўлиб қолмайди. Футболчилар энди-энди ўзларига ишонишни бошлашди. Шунча мағлубиятлардан сўнг, “Насаф” билан дуранг ўйин оз бўлсада, футболчиларни руҳан тетиклаштирди. Бугунги ғалабадан сўнг ўйлайман-ки, футболчиларимиз ҳали бундан-да кўпроқ нарсаларга қодир эканликларини тушуниб етишади. Футболчиларимиз ҳар бир ўйинга, сўнгги ўйинга тушгандай тайёргарлик кўришса агар ҳаммаси яхши бўлади. Бугунги ўйин учун футболчиларимдан миннатдорман.

Афсус, жамоамиз мана неча йилдир-ки, фақат олий лигада жон сақлаш учун курашмоқда. Бу ачинарли ҳолат. Мендан олдин нималар рўй бергани менга қоронғу, насиб қилса биз шу мавсумда мақсадимизга эришсак, келаси мавсумда бунақа ҳолатлар бўлмаслиги, жамоанинг фақат юқори ўринлар учун курашиши учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз.

Иккинчи даврада жамоага таклиф этилган барча футболчилардан кўнглимиз тўлмоқда. Асосийси, футболчиларимиз бизга ишонишда давом этишсин, биз эса футболчиларимизга ишонамиз”-деди Саидов.

-Эдгар Гесс аган бугун “Бухоро” ҳатто дуранг қайт этса, биринчи лигага тушиб кетади деган бўлар эдим деди. Сиз бунга қўшиласисзми?

-Қисман қўшилар эдим. Лекин, бизни муддатдан олдин элитадан чиқариб боришга шошилмаган бўлар эдим. Ҳали 10 та учрашув бор. Биз ҳар бир очко учун, ҳар бир қарич футбол майдони учун “тиш-тирноғимиз” билан курашамиз. Бир қарич жойни жангсиз бермаймиз.

-Сизнингча Сардор Қобулжонов тўпга чиқишга хатога йўл қўймаяптими?

-Ўйин бор жойда хато бўлади. Хатони биз, заҳира ўриндиғида ўтириб қилмаймиз. Ўйин пайтида ҳар бир футболчининг хатога йўл қўйиши табиий.

-Бугун иккита легионерларимиз ўйнашмади.

-Афсус, Георгиев ва Антонюк бир неча учрашувлардан бери жамоага ёрдам бера олишмаяптилар. Уларда жароҳат бор. Кейинги учрашувгача улар тузалитб кетишларига умиз қиляпмиз.

-Маҳаллий футболчилар асосий таркибга қачон жалб қилинади?

-Маҳалий футболчиларимиздан бугунги кунда Сухроб Неъматов ва Жамолиддин Убайдуллаев асосий таркибдан муқим жой эгаллаб бўлишди. Яна икита умидли футболчиларимиз Жамшид Ҳасанов ва Нозим Умуров тиббий кўрикдан яқиндагина қайта ўтишди ва уларга рухсат энди берилди. Табиий-ки, улар асосий таркибга киришга ҳали тайёр эмас. Барча йиғинда қатнашиб машқ олиб борган паллада, улар даволаниш билан банд эдилар. Энди секин-секин улар ҳам спорт формаларини тиклаб, таркибга қўшилишади.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди.

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 19:19, 27.08.2015.
Ўқилди: 2696 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.