"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо омадсиз стартдан сўнг, кутилмаган трансферлар қилмоқчи эмаслигини маълум қилди.
Англиянинг амалдаги чемпиони 4-турдан сўнг лига етакчиси "Манчестер Сити"дан 8 очко ортда бормоқда ва 13-ўриндан жой олган.
"Сўнгги лаҳзаларда қўрқинчли трансферлар қилиш тарафдори эмасман. Мавсумнинг омадсиз старти трансфер бозоридаги ҳаракатларимизга таъсир қилмаслиги керак.
Мен раҳбариятга янги мавсум учун режаларимни 21 апрел куни айтганман. Ҳозир, 29-30 август кунларини раҳбариятдан ниманидир сўраш учун яхши вақт эмас, деб ҳисоблайман. Жамоа яхшироқ ҳаракат қилиши керак. Мен ва ўйинчиларим ўйинларини яхшилаши керак", - дейди Моуриньо.













