Англия Премьер-лигасининг 4-турида “Сток Сити” – “Вест Бромвич” ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар устози Марк Хьюз ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашувда катта ташаббусга эга бўла туриб ғалаба қозона олмадик. Бу ўйинда ҳакамнинг чиқарган қарорлари мени ажаблантирди. Қолаверса, бирйўла икки нафар футболчимизни четлатгани мени жаҳлимни янада чиқарди.
Ҳакам эса қарорни тенг чиқариши лозим эди. Биз ҳакамнинг хатоси туфайли мағлуб бўлдик, - дейди Хьюз.