"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Рома"дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан фожеа ясамаслигини билдирди.
"Биз шунчаки руҳиятни ўзгартиришимиз керак. Трансфер мавсуми якунига етгач, бор эътиборни фақат футболга қарата оламиз. Жисмоний жиҳатдан бизда муаммо йўқ. Мавсум бошидаги икки мағлубият ҳеч нарсадан далолат бермайди. Бу ўйинлар қайси рақибларга қарши ўтказилганига ҳам аҳамият қаратиш керак", - дейди Аллегри.