Испания терма жамоаси устози Висенте дель Боске Евро-2016 саралашида Словакия ва Македония термаларига қарши учрашувларга "МЮ" посбони Виктор Вальдесни таклиф қилмай, хато қилганини тан олди.
"Биз Вальдесни чақирмоқчи эдик. Бу ғоя менга жуда ёққан эди. Оқибатда қўрқоқлик қилдик.
Викторга қўллаб-қувватлаш керак эди, нега буни қилмадик? Билмадим, биз жамоат ташкилоти эмасмиз ва биз фақат кучлиларнигина таклиф иламиз.Биз ёшларни ҳам тарбиялашимиз керак, аммо у ёш эмас. Аммо уни таклиф қилиш ғояси жуда яхши эди. У ўзгача инсон ва жамоага ёрдами тегади. Биз чўчимаслигимиз керак эди", - дейди Дель Боске.