Биласиз, кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман термасига қарши баҳс юритди. Ҳамюртларимизнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган мазкур матч бош жамоамиз устози Самвел Бабаян учун дастлабки расмий ўйин бўлгани боис ҳам барчамиз учун аҳамиятли эди. Шукрки, дебют омадли чиқди.
Миллий терма жамоамиз бу учрашувда Александр Гейнрих томонидан киритилган ягона гол эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди. Анча вақтдан буён бош жамоамизга жалб этилмаётган “қария” Гейнрих кеча ўзининг Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 84-ўйинини ўтказди. Қолган футболчиларга ҳам эътибор қаратадиган бўлсак, таркибда уч нафар дебютант бор экани ҳам диққатимизни тортади. Булар Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов ҳамда дарвозабон Александр Лобановлардир. Улар кеча илк марта Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонда ҳаракат қилишди.
Шунингдек, Егор Кримец 10-марта миллий терма аъзоси сифатида ўйнаган бўлса, Игор Сергеев 20 –ўйинини ўтказди. Таркибдаги энг тажрибали футболчи - Сервер Жепаров эса 108-бор миллий терма жамоа таркибида ўйнади. У тез орада ўз ҳисобидаги ўйинлар сонини 110 тага етказиб олса, ажаб эмас.
Шунингдек, Анзур Исмоилов ҳам катта эҳтимол билан 8 сентябрь куни Филиппин термасига қарши баҳсда юбилей ўйинини ўтказади. Тажрибали ҳимоячи ҳозирга қадар 69 марта Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушишга улгурган.
Дарвозабон
Александр Лобанов 1
Ҳимоячилар
Егор Кримец 10
Ислом Тўхтахўжаев 42
Анзур Исмоилов 69
Виталий Денисов 58
Ярим ҳимоячилар
Одил Аҳмедов 71
Сервер Жепаров 108
Жавоҳир Соҳибов 1
Сардор Рашидов 25
Санжар Турсунов 48
Жасур Ҳасанов 42
Ҳужумчилар
Игор Сергеев 20
Элдор Шомуродов 1
Александр Гейнрих 84