"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози сэр Алекс Фергюсон 22 сентябрь куни чиқадиган "Етакчилик" китобида тартиб-интизомнинг роли ҳақида фикр билдирган.
Мутахассис агар шунга лойиқ бўлишса, жамоанинг ўша вақтдаги юлдузлари Дэвид Бекхэм, Рой Кин, Яп Стам ва Руд ван Нистелройга ҳам қаттиққўллик билан муомала қилган.
"Тартиб-интизом - менга ёшлигимдан ўргатилган. Мактаб чоғларимда отам мени роппа-роса тонгги олтида оёғимдан туртиб уйғотар эди. Шунинг учун ҳам яна йигирма йиллардан сўнг сутчи келмасидан бурун ишга тайёр бўлишга одатлангандирман.
Мураббийнинг ишида қўлга қамчи олиш учун кўплаб сабаблар топилади. Аммо тартибни ҳаммага сингдириш учун доим жазолаш ярамайди. Мен учун тартиб-интизом доим биринчи ўринда бўлган, шунинг учун "Юнайтед" кўплаб совринларни қўлга киритгандир. Агар барча ишни бошқатдан бошласам ҳам тартиб-интизом мен учун биринчи ўринда бўлиб қолаверади", - дея Фергюсонннинг китобидан парча келтиради Daily Mail.