Миллий терма жамоамиз Филиппинга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувини Эрон чемпиони Фозил Мусаевсиз ўтказадиган бўлди.
ЎФФ расмий твиттери хабарига кўра, Эроннинг "Сепахон" клуби ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев оиласи билан боғлиқ сабабларга кўра Манилага бормайдиган бўлди.