Олий лигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида “Локомотив” ТТЙМИ стадионида “Машъал”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур беллашувда ҳисоб очилмади.
Шундай бўлдики, “Локомотив” ўйинни бир нафар марказий ҳимоячи билан ўтказди. У ҳам жамоа тарбияланувчиларидан бири Сергей Прохоров бўлди. Чунки Шавкат Муллажонов билан Ислом Тўхтахўжаев айни пайтда миллий терма жамоа билан бирга бўлиб туришибди. Бобур Йўлдошев олимпия термамиз сафида Словакиядаги турнирда иштирок этаётган бўлса, Неманья Яничич ўзини бироз безовта ҳис қилаётгани боис майдонга тушмади.
Ўйинда устунлик аксар ҳолларда “Локо” томонида бўлди. Биринчи тайм охирларида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Бироқ Маъмур Икромов маҳорат кўрсатган ҳолда пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда захирадан янги кучлар майдонга тушди, аммо улар ҳам рақиб дарвозасига тўп кирита олишмади. Натижада баҳс 0:0 ҳисобида якун топди.
Ўртоқлик учрашуви. 5 сентябрь
ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ 0:0
Бош ҳакам: Илгиз Танташев.
Амалга оширилмаган пенальти: Зафар Тўраев 40 (дарвозабон).
“Локомотив”: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Сергей Прохоров, Олег Зотеев, Жасур Ҳасанов, Сардор Мирзаев, Лутфулла Тўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Иван Нагаев, Марат Бикмаев, Темур Кападзе.
Захирадан тушганлар: Мўйдин Мамазулумов, Иброҳим Раҳимов, Карен Абрамов, Бобурбек Тиллабоев.
“Машъал”: Ботир Носиров, Жаҳонгир Жиямуродов, Файзиев, Ғиёс Комилов, Шаҳзод Шайманов, Жамшид Ҳасанов, Мирзоҳид Ғофуров, Ҳумоюн Муртазоев, Дилявер Абибуллаев, Зафар Тўраев, Аббос Шодмонов.
Захирадан тушганлар: Жавоҳир Илёсов, Холмурод Холмуродов, Искандар Шойқулов, Микита Букаткин, Абдулла Набиев, Аббос Омонов, Зоҳир Қўзибоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Санжар Қувватов, Сирож Ҳамроев, Сирожиддин Аллаев, Бобоев, Марадона Сафаров,