Голландия терма жамоаси бош мураббийи Данни Блинд Туркия терма жамоасига қарши учрашув ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Биз рақибимизга осон гол уриш учун имконият яратиб бердик. Ноўрин хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли турклар ўйинни ўз қўлларига олишди.
Евро-2016га чиқиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз, лекин ҳаммаси бизнинг қўлимизда эмас. Олдинда Туркиянинг Чехия ва Исландияга қарши ўйинлари бор.
Истеъфо? Ҳозир мен бу ҳақида ўйламаяпман”, — деб айтиб ўтди Блинд.