Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бабаян: “Филиппинга қарши учрашувда энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз”

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 4-тур ўйинлари доирасидаги Филиппин – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда терма жамоа ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров иштирок этишди.

“Ҳозир биз шундай ҳолатдамизки, биз учун ҳар бир учрашув — энг муҳим ўйин. Чунки турнир жадвалида ҳозирги вақтда 3-ўринни эгаллаб турибмиз. Ҳози энг муҳим ўйинимизни кучайтириб олиш. Чунки жамоа катта потенциалга эга. Ушбу ўйинга жамоа билан жуда яхши тайёрландик деб айта оламан. Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рақибни ҳурмат қиламиз. Бу жамоа бекорга икки ўйинда олти очко тўпламади. Улар бизнинг гуруҳда етакчилардан бири ҳисобланади. Филиппин — бир неча яхши ижрочиларга эга бўлган ва тартибли ўйин намойиш этадиган жамоа. Шунқа қарамай биз бу ерга ўз олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун келдик. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз”, — дея 8 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ҳақида Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

Журналистлар саволларига жамоб берар экан, Самвел Бабаян яна бир неча масалаларга тўхталиб ўтди.

“Ҳақиқатдан ҳам биз узоқ парвозни амалга оширдик ва бунга бутун кунимиз кетди. Лекин ўйинга тайёргарлик режамизга мувофиқ тарзда ишларимизни олиб борсак, узоқ парвоз ўйинимизга салбий таъсир кўрсатмайди, деб ўйлайман”

“Терма жамоа ва клубда бош мураббий бўлиб ишлаш бир-биридан жуда фарқ қилади. Терма жамоада футболчиларга ўз ғояларингни уқтириш учун вақт жуда оз. Шундай бўлса-да, қўл остимдаги жамоада кўплаб кучли клубларда ўйнаётган юқори савияли футболчилар бор. Бу борада омадим келган деб айта оламан. Ушончим комилки, ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз”.

“Терма жамоада ҳозир ўйинни тартибли йўлга қўйиш ва ўзим истаган ўйин услубини йигитларга сингдириш мен учун муҳим. Шундай пайтда жамоангда Сервер Жепаров ва Александр Гейнрих каби футболчиларнинг бўлиши бу исталган мураббий учун бахт”.

“Шимолий Кореяга қарши ўйинда йўлга қўйилган асосий хато ҳимоядаги парокандалик бўлган ва менинг терма жамоага келиб, биринчи бўлиб қилишим керак бўлган иш — шу камчиликларни бартараф этиш эди. Ўйлайманки, ҳимоя ва ҳужум чизиғи ўртасидаги мутаносиблик, уцғунлик яхши йўлга қўйилди. Бўлажак ўйинларда аввалги хатолар такрорланмайди деб ўйлайман”, — дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:39, 07.09.2015.
Ўқилди: 6464 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.