Машхур англиялик мураббий Харри Реднапп Уэльс терма жамоасининг етакчиси Гарет Бейлга юқори баҳо бериб ўтди. Эслатиб ўтамиз Уэльс деярли Евро-2016га йўлланмани нақд қилиб қўйди. Бейл уэльсликларнинг 9 голидан 6тасига муаллифлик қилган.
“Мен Уэльс терма жамоаси Евро-2016 ҳар қандай рақибга қаршилик кўрсата олишига ишонаман.Уэльс сафида Англия терма жамоасида ўйнаши мумкин бўлган учта ўйинчи бор. Булар Гарет Бейл, Аарон Рэмси ва Эшли Уильямс.
Менга Рэмси ёқади, у жуда иқтидорли. Уильямс хақиқий етакчи. Бейл эса Суарес, Месси, Роналдулар билан биргаликда дунёнинг энг яхши тўрт ўйинчисидир. Мен уни иқтидорини “Саутгемптон”далигидаёқ кўрган эдим ”, — деб айтиб ўтди Реднапп.