Германия терма жамоаси бош Йоахим Лёв Евро-2016 саралашида Шотландия устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:2) фикрларини билдирди.
"Польша ва Шотландияга қарши ўйинлар олдидан олти очко олишни мақсад қилгандик - буни уддаладик. Франция сари катта қадам ташладик.
Бугун ғалаба қозона олганимиздан хурсандман. Бу осон бўлмайди. Баъзи вазиятларда Шотландия термаси бутун жамоа бўлиб жарима майдони ичида ўйнадилар.
Айтиш мумкинки, гуруҳдан чиқиш вазифасини деярли уддаладик. Дублинда дуранг ҳам бизга етади, аммо ҳеч қачон дурангга ўйнамаймиз. Бу Германия усулидир", - дейди Лёв.