Италия терма жамоаси собиқ устози Жованни Трапаттони “Скуадра аззура” таркибидаги муаммолар ҳақида гапириб берди.
“Италия терма жамоасида Месси ҳам Роналду ҳам йўқ, бунга кўникиш лозим. Бор жамоа билан ишлаш керак. Жамоамиз феъл-атвор ва руҳиятга эга. Конте жуда яхши ишлаяпти ва қўл остидаги футболчилардан максимал даражада фойдаланмоқда. Футболчилар унга ишонишади ва биз ҳам шундай қилишимиз зарур”, - дея Трапаттони сўзларини келтиради Bombardir.ru.
Мураббийнинг фикрича “Мовий гвардия”нинг ҳозирги таркиби Евро-2016да муваффақият қозона олади.
“Мен Италия Европа чемпионатида ўзини кўрсата олишига ишонаман. Танқид ва пессимизм ҳам бўлиши табиий, лекин бу меъёрий ҳолат”.