“Саутгемптон” бош мураббийи Роналд Куман Евро – 2014 саралаши муваффақиятсизликка учраган Голландия терма жамоасини қабул қилиб олишга шошилмаяпти.
“Ҳозир Голландия терма жамоаси оғир дамларни бошидан ўтказаяпти. Буни яхши биламиз ва бу каби миш-мишлар тез-тез қулоққа чалиниши табиий ҳолат.
Ҳамма менинг терма жамоада ишлаш ниятим борлигини билади, лекин бу иш ҳозир эмас келажакда содир бўлади. Насиб қилса келаси мавсумда.
Федерация менга таклиф билан чиқса уни кўриб чиқаманми? Йўқ, йўқ. Мен ёзда якунига етадиган шартномамга мувофиқ иш олиб бораман”, – дея Куман сўзларини келтиради Sky Sports хабарига асосланиб Sports.ru.