“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Луи ван Гал “Ливерпуль”га қарши Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз мавсумни иккинчи ёки учинчи ўринда якунлашга қодирмиз, аммо чемпионлик учун кейинги мавсумда курашамиз.
“Суонси”дан мағлуб бўлганимизда афсусдаман. Бу менинг хатоим. Хавотир олманг, шанба куни “Ливерпуль”ни мағлуб этамиз", – деди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, тўрт турдан сўнг “МЮ” мусоабақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.