“Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Брендан Рожерс, “Олд Траффорд” стадионида “МЮ”дан қабул қилинган 1:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди.
"Дастлабки бўлимда яхши ҳимояландик, аммо, тўп назорати бизда эмасди. Ўтказиб юборилган голлардан тушкунликка тушдик. Бентекенинг голи ўйинга интригани қайтарганди, бироқ, “МЮ”нинг учинчи голи бизни синдирди", - дейди Рожерс.