Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

“Атлетико” - ”Барселона” (1:2). Учрашувига оид 15 факт

Баҳо:
+ | -

Кеча Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий баҳсда Каталониянинг “Барселона” жамоаси Мадридда “Атлетико”ни қийинчилик билан мағлуб этиб, турнир жадвалида якка карвонбошига айланди. Furkat.uz сайти ушбу учрашувга оид 15 та фактни эътиборингизга ҳавола этади.

1. “Барселона” қаторасига учинчи маротаба “Атлетико”ни таслим қилди.

2. Ушбу ғалаба “Барселона” учун “Атлетико” устидан қозонган 75-си бўлди.

3. “Атлетико” ҳозирча “Барса”ни 54 марта мағлуб этган, 41 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.

4. “Барселона” “Атлетико” дарвозасига 308 ва 309 голларини урди.

5. “Атлетико” эса “Барса” дарвозасига 237 голини киритди.

6. “Атлетико” Ла Лига доирасида ўз майдонида “Барселона”ни 6 ўйиндан бери юта олмаяпти. Ана шу беллашувларнинг 5 тасида Каталонияликлар зафар қучишган, яна биттасида эса дуранг айд этилган.

7. “Атлетико” “Барселона”ни Испания чемпионати доирасида ўз майдонида 2010 йилнинг 14-февралида мағлубиятга учратган (2:1)

8. “Барселона”нинг германиялик дарвозабони тер Штеген Испания Примьеросидаги дебютини нишонлади.

9. Тер Штеген “Барса” либосида 24-марта майдонга тушди.

10. “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Ла лиганинг ушбу мавсумидаги дастлабки голини киритди.

11. Мазкур гол Леонинг фаолиятидаги 464, “Барселона” либосидаги 415, Испания чемпионатидаги 286 голи эди.

12. “Атлетико” форварди Фернандо Торрес мавсумдаги илк голини киритди.

13. Бу гол “Эл Нино”нинг фаолиятидаги 263, “Атлетико”даги эса 98 голи эди.

14. “Барселона” ҳужумчиси Неймар ҳам мавсумдаги илк голини урди.

15. Ана шу гол бразилиялик ҳужумчининг фаолиятидаги 237, “Барселона”даги 55 ва Испания чемпионатидаги 32 голи эди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 12:01, 13.09.2015.
Ўқилди: 5100 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.