"Манчестер Сити” бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамоа ярим ҳимоячиси Яя Туре ва “Ювентус” хавбеки Поль Погбани ўзаро таққослади.
“Ёш футболчини профессионал фаолияти давомида катта ютуқларга эришган, катта тажриба тўплаган ўйинчига қиёслаш нотўғри менимча. Погба ҳали Яя эришган муваффақиятларни такрорлаши лозим.
Погба ҳали анча ёш, бу вақтда у ўз ўйинини кучайтириши керак. Шунинг учун ҳам таркибга ёш футболчи харид қилинади ва унинг келажаги жамоа эртаси билан узвий боғланади.
Турега келсак, мен майдонда яна АПЛ совринини қўлга киритишга муносиб улуш қўша оладиган Яяни кўраяпман. Мураббий бўлиб келган биринчи мавсумимда у бу ишни уддалашимда катта хизмат қилганди”, – дея Пеллегрини сўзларини келтиради Goal.com га асосланиб Sports.ru.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда “Сити” Погбани харид қилишга уринган, аммо футболчи бир йилдан кейин “Барселона”га кўчиб ўтишни истаб инглиз клуби таклифини рад этганди.