Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Андрей Фёдоров: "Биз Жиззахга Ғалаба учун келган эдик"

Баҳо:
+ | -

УЧРАШУВГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ


АНДРЕЙ ФЁДОРОВ:Замонавий футболда ҳар бир учрашувга тайёрланиш жараёнида, имконятлардан келиб чиқиб,  кўпроқ рақиб иштирок этган видеотасвирларни кўриб, таҳлил қилишга ва кейин бу  кўрикдан ҳулоса чиқариб, бўлажак ўйина маҳсус тактика  тайёрланади. Яъни, футболчиларга ҳам, ҳар бир учрашувга алоҳида вазифалар юкланади. Тўғри, “Нефтчи”нинг ўз ўйин услуби ва ғоялари бор. Биз,  мисол учун ҳар бир учрашувда чиройли ўйин кўрсатиб,  ғалаба  қилишга харакат қиламиз.   Бугунги учрашувга ҳам юқорида айтганимдай,  кўплаб рақиб ўйинларини томоша қилиб, уларнинг камчиликларини топишга харакат қилдик.  Орадаги икки ҳафтали танаффус пайтида, назорат учрашуви ўтказа олмадик, лекин жисмоний-тактик машғулотларни кучайтирдик. Чемпионат тугашига хали 10 тур бор бўлгани учун, ҳозирда жамоани жисмоний ҳолатини кучайтириш ва  ўйин пайити 90 дақиқа, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунга  қадар темпо-ритмни юқори даражада ушлаб туриш талаб қилинади. Профессионал жамоанинг ҳам ўзига хослиги айнан 90 дақиқа юқори савияда тўп билан муомалада бўлишдир. Бугунги ғалаба асосида, албатда футболчиларимизнинг жисмоний  яхши ҳолатда бўлганлигидир. Лекин энг асосийси бу футболчиларимизда ғалабага бўлган ҳоҳиш, истак  ва интилиш кучли бўлганидир.

 ЎЙИН ХАҚИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: Ўйин менимча жуда ҳам қизиқ ўтди. Агар чемпионатимизда шундай ўйинлар кўпайса, мени ишончим комилки, стадионларимизда томошабинлар кўпаяди ва бу борада антирекордларга ўрин қолмайди. Оддий хақиқатку, Футбол – муҳлислар учун ўйналади. Ҳозирда барча вилоятларда замонавий стадионлар барпо этилган. Мана Жиззаҳдаги “Суғдиёна” стадиони ҳам худди Фарғонадаги “Истиқлол” стадионидай жуда ҳам чиройли, ўйнашга хавас қилгудек қат кўтариб турибди. Энг муҳими  муҳлисларнинг кўплиги ва ўз жамоаларини қўллаб қувватлаши, инсонни хурсанд қилади. Биз учун эса, Фарғонадан ташриф буюрган  “фан-клуб” аъзоларимиз кўп бўлишмаса ҳам, ўзларини беқиёс ўрнини кўрсатиб туришди. Ўйнаш  учун стадионда  муҳит жуда ҳам яхши эди.   

     Футболчиларга ўйиндан олдин вазифани тушунтираётганда, учрашувнинг дебют қисмидаёқ  барча кучлар билан рақибга зарба бериб, улар кутмаган ҳужумкор ўйинни  кўрсатиб, тезкор гол уриб олиш керак бўлади, дедим. Жамоамиз  белгиланган вазифани яхши бажаришди. Ўйиннинг 10-15 дақиқаси бизнинг  жамоа майдонда фаолроқ эди, рақиб   дарвозаси олдида уч-тўрта голга яқин бўлган,  ҳавфли вазиятларни вужудга келтирдик. “Суғдиёна” футболчилари биздан бундай шиддатли ўйин бошлашимизни кутишмаган эдилар. Афсус, ҳал қилувчи зарбалар ноаниқ бўлди ва биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб ўйиндаги вазият тенглашди.   Лекин футболчиларимиз  гол уриш иштиёқини йўқотишмади ва оқибатда Шерзод Ҳакимов чиройли гол урди. Бугунги ўйиндан 100% кўнглим тўлди, дея олмайман, лекини жамоамиз тўғри йўлдан кетаёианига ишончим комил.     

                                                              
                                            ЖАМОАНИНГ  КЕЛАЖАГИ


АНДРЕЙ ФЁДОРОВ: Мен мана икки йилга яқин бўлди,  "Нефтчи" жамоаси билан биргаман.   Биринчи йили жамоадаги парокандалик, ўзбошимчалик ва қатиятсизликни кўриб,  бироз ташвишга тушдим.  Ахир мен Россиядаги фаолиятим даврида юқори савиядаги футбол билан  машғул бўлганман. Умуман, юқори савиядаги футбол ҳар томонлама хақиқий профессионликни талаб қилади. Барча  футболчилар борлиги билан жамоага ўзларини “қурбон” қилишлари керак бўлади. Футболчилар бир ёқадан бош чиқариб харакат қилишлари, хақиқий курашга, керак бўлса “жанг”га киришлари керак бўлади. Мен шунча давр ичида футболчиларнинг имкониятларини ўрганиб чиқдим. Аслида, жамоамизда маҳоратли, тажрибали футболчилар тўпланишган.  Албатда, “”Локомотив” ёки “Пахтакор”жамоаларида бўлганидек  кучли футболчилар жамоамизда кўп эмас, лекин шу футболчилар ҳам тўғри машғулотлар олиб боришса, интизом ва ўз кучига ишонч билан футбол ўйнашса, катта ютиқларга эришиш мумкин. Мен муҳлисларимизни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Ичларида ҳали ҳам мени, Лебедевни ўйинларини эслаб юрадиганлари ҳам бор. Улар фақат ғалабаларга ўрганиб қолишган ва хақли равишда илгаригидай “Нефтчи” футболчиларидан ҳужумкор ўйин кутишади. Албатда, муҳлислар Фарғоналикларни тезроқ шоҳсупада кўришни ҳоҳлашади. Лекин ҳар бир нарсанинг жараёни бўлади. Бирданига хеч нарса пайдо бўлмайди. Мен келганда жамоа аутсайдерлар қаторида юрарди, хатто баъзи бир пессимист, умидсизланган ишқибозлар  жамоани қуйи лигага тушиб кетиши ҳавфи ҳақида ҳам гапиришарди. Аслида ҳаммаси бўлиши мумкин эди. Ҳақиқатдан ҳам жамоа тушкинликка тушиб кетганди. Мана аста секин жамоанинг ўйинлари яхшилана борди ва бу йилги чемпионатда хали 5 ўриндан пастга тушганимиз йўқ. Биз бу йил ҳам охиригача курашамиз. Лекин бу йилги чемпионатни биз асосан 25 чемпионат учун бир трамплин ўрнида кўраяпмиз. Худо ҳоҳласа бу йилдан бошлаб жамоамиз, узоқ йиллар, фақат юқори ўринлар учун кураш олиб борадиган жамоага айланади. Бунинг учун биз мураббийлар барча маҳоратимиз ва билмимизни ишга соламиз. Фарғона футболи фақат чемпионлик учун курашган ва бундан кейин ҳам шоҳсупа учун кураш олиб боради.

БОШ МУРАББИЙ ХУСУСИДА

АНДРЕЙ ФЁДОРОВ:  Наманганда бўлиб ўтган асабий  учрашувдан кейин, бош мураббий  ўзини ёмон хис қилди. Шифокорларнинг таҳсисига асосан,  учрашув пайити  жамоа билан бирга бўлиши мақсадга мувофиқ эмаслиги маслаҳат берилди. Мана ўшандан бери Мурод Исмоилов машғулотларда фаол иштирок этсада, учрашув пайти жамоа билан бирга эмас. Мен мана шу қисқа давр ичида скамейкада ўтирган ва жамоа ўйинини бошқарган бош мураббийга қанчалик қийинлигини тушиниб етдим. Ўйин пайти бир томондан майдонда бўлаётган кескин  кураш таъсир қилса, иккинчи  томондан, ҳакамларнинг хатти-харакатлари-ю,  баъзи бир бир ишқибозларнинг ўйламай қичқирган гаплари, ҳақоратлари ҳар қандай темир асабни ҳам эритиб юборади. Мурод эса барча ҳайқириқларни юракка яқин олади ва оқибатда асбийлашиб кетади.   Умид қиламизки, кейинги ўйинларда, агар шифокорлар изин берса, Мурод Музаффарович мураббийлар штабидаги ўз ўрнини эгалайди.

 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:49, 14.09.2015.
Ўқилди: 2130 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.